Ўзбекистон терма жамоасига иккита гол урган футболчини “Реал” чақиряпти

“Тоттенхэм” юлдузларидан бири Сон Хин Мин фаолиятининг янги босқичини “Реал”да ўтказиш имкониятига эга бўлди.

Мадрид клуби 30 ёшли кореялик ҳужумчини ўз сафига қўшилишга чорламоқда. Бу ҳақда Sport1 нашри хабар берди.

Сонга “Қироллик клуби” бош мураббийи Карло Анчелотти шахсан эътибор қаратди. Италиялик мутахассис бу ҳужумчининг кучли томонларини яхши билади ва “Реал”га олиб келин унинг янги қирраларини оча олишига ишонмоқда.

Сон Хин Миннинг ўзи Англия чемпионатида узоқ муддатдан бери юқори савияда ўйнаётгани боис, янада кучлироқ клублар шарафини ҳимоя қилиш вақти келди, деб ҳисобламоқда.

2882a4

Таъкидлаш жоизки, “Тоттенхэм”га “ғолиблик руҳияти”ни сингдириб, уни чемпион жамоага айлантиришга ҳаракат қилаётган яна бир машҳур италиялик мураббий Антонио Конте ҳам Жанубий Корея терма жамоасига етакчининг маҳоратини юқори баҳолаяпти ва бошқа клубларга қўйиб юбориши осон бўлмайди.

Миннинг “Тоттенхэм” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача баҳоланган. 2015 йили Лондон клубига келгунга қадар иқтидорли футболчи Бундеслигада “Гамбург” ва “Байер” клублари шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Сон Хин Мин профессионал футболчилик фаолиятида клублар миқёсида жами 539 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 201 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 90 та голли пас узатган.

Осиёнинг бугунги кундаги энг машҳур ўйинчиси Жанубий Корея терма жамоаси сафида 104 та учрашувда ўз ҳисобига 35 та гол ёздириб қўйган. Шу голлардан иккитасини 2015 йилги Осиё кубоги чорак финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига киритган.

Ўша баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган. Ғолибни аниқлаш учун қўшиб берилган экстра-таймларда Сон Хин Мин иккита тўп киритиб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиққан. Терма жамоамиз эса мусобақани тарк этганди.

soevfh14787859128257_b

Агар Сон Хин Мин "Реал" таклифини қабул қиладиган бўлса. мадридликлар унинг трансфери учун 75 миллион евро атрофида пул сарфлашига тўғри келади. 

Шомуродов ўрнига Роналду!

“Рома” ютқазди, Шомуродов “сеҳрли таёқча” бўлолмади, ғазабланган Моуриньо нималар деди?

Ўзбек легионеридан бошқасини зўр, деб бўлмайди!

Италиялик мухлислар Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!