
"Челси" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 17-турида "Манчестер Сити" Лондонда "Челси" меҳмони бўлади. Турнинг марказий учрашуви сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+3'
Ўйин якунланди.
- 90+2'
ГОООООЛ! Каллум Хадсон-Одои Кай Хаверцнинг зарбасидан сўнг дарвозаси ишғол қилди.
- 90'
Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Бернарду Силва сариқ карточка олди.
- 89'
Мэйсон Маунтнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи узоқлаштирди.
- 88'
Тимо Вернернинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 86'
Фил Фоден ўрнини Рияд Марезга бўшатиб берди.
- 86'
Кевин Де Брюйне ўрнига Серхио Агуэро майдонга тушди.
- 85'
Бенжамин Чилуэллнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 83'
Кевин Де Брюйненинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.
- 81'
Жарима майдонига узатилган пасни Кристиан Пулишич дарвозага ноаниқ йўллади.
- 79'
Мэйсон Маунтнинг бурчакдан узатган пасни ҳимоячилар қайтарди.
- 77'
Кай Хавферц Матео Ковачич ўрнига майдонга тушди.
- 75'
Илкай Гюндоган ўрнини Фернандиньо тўлдирди.
- 71'
Матео Ковачич қўполлиги учун сариқ картчка билан огоҳлантирилди.
- 64'
Билли Гилмур Нголо Канте ўрнига майдонга тушди.
- 64'
Хаким Зиеш захирага олинди, Каллум Хадсон-Одои майдонга тушди.
- 60'
Сити футболчилар тўпни назорат қилишмоқда.
- 57'
Мэйсон Маунтнинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олмади.
- 54'
Родрининг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.
- 53'
Нголо Канте қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 51'
Александр Зинченконинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 50'
Кристиан Пулишич рақиб жарима майдонига киришга уринди, ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.
- 47'
Илкай Гюндоганнинг паси хавфли чиқмади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+3'
Биринчи тайм якунланди.
- 45+1'
Кристиан Пулишич қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 45'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Илкай Гюндоган дарвозага кучли зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ чиқди.
- 42'
Бенжамин Чилуэллнинг узатмасини ҳимоячилар ўқий олишди.
- 37'
Челси тўпни ўзида ушлаб турибди.
- 35'
ГОООООЛ! Кевин Де Брюйне дарвоза устунидан қайтган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни йириклаштирди.
- 34'
Хаким Зиешнинг пасини ҳимоячи қайтарди.
- 33'
Родри қўполлик ишлатди ва ўйин тўхтатилди.
- 32'
Тимо Вернер ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 30'
Бернарду Силванинг кучли зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 28'
Жоау Канселу дарвозага тўғридан тўғри зарба берди, бироқ тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
- 27'
Курт Зума рақибини йиқитди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 24'
Рахим Стерлинг рақиб майдонига тўпни ошириб берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 23'
Бернарду Силванинг зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.
- 21'
ГОООООЛ! Фил Фоден Кевин де Брюйненинг узатмасини дарвозага тўғрилаб қўйди.
- 18'
ГОООООЛ! Илкай Гюндоган жарима майдони ичида тўпни эгаллаб, дарвозанинг пастки қисмига аниқ зарба йўллади.
- 16'
Кейин де Брюйне дарвозабон билан бирга бир қолиб кетди, бироқ ҳужумчи ноаниқ зарба берди.
- 15'
Тимо Вернер офсайдда!
- 12'
Тимо Вернер рейд уюштирди, ҳимоячи қоида бузмасдан ундан тўпни олиб қўйди.
- 9'
Хаким Зиешнинг жарима майдонига пасини ҳимоячи осонлик билан узоқлаштирди.
- 7'
Мэйсон Маунтнинг узатмасини Сити футболчилари қайтаришди.
- 6'
Тимо Вернер бурчакдан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага йўллади, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 6'
Хаким Зиешнинг жаримадан йўллаган зарбасига блок қўйилди. Челси бурчак тўпи тепади.
- 2'
Бенжамин Чилуэллнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 1'
Ўйин бошланди
Фикрлар