Шомуродов ва Муҳаммад Салоҳ ўйинни “ёндириб” ташлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия чемпионатининг олтинчи ўйинлари давом этмоқда. Бу мавсум кўпчиликни чемпионат тўқнашувларидан ташқари тўпурар пойгаси ҳам қизиқтириб қўйган. Сабаби Суперлига “Олтин бутса”си учун Европанинг топ-лигаларида ном қозонган юлдузлар курашмоқда.

Ана шу маънода, олтинчи тур қаҳрамонлари Муҳаммад Салоҳ ва Элдор Шомуродов бўлди.

Мисрлик юлдуз “Трабзонспор” таркибида амалдаги чемпион “Галатасарой” қарши даҳшатли ўйин намойиш қилди. Салоҳ шу куни учта гол уриб, Суперлигада илк борхет-трикка эришди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ҳудди шу ҳисоб “Башакшеҳир” ва “Генчлербирлиги” жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳам қайд этилди. Бу тўқнашувда асосий қаҳрамон Элдор Шомуродов бўлди.

31 ёшли ўзбек ҳужумчиси гол уришда Муҳаммад Салоҳдан қолишмаслигини исботлади. Элдор ҳар икки бўлимдан биттадан тўп киритиб, дубль қайд этди. Аслида Шомуродовда Туркиядаги илк хет-трикини нишонлаш имконияти бор эди.

53-дақиқада рақиб дарвозасига белгиланган пенальти тепиш ҳуқуқини Элдорга беришмади. Бу вазифани германиялик Деви Зельке ўз зиммасига олди. Бунгача “Башакшеҳир”да ўзбек ҳужумчиси ҳам 11 метрлик зарбаларни амалга ошириб келаётган эди.

Элдор Шомуродов майдонда 77 дақиқа ҳаракат қилди. Шундан сўнг унинг ўрнини яна бир ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев эгаллади. Файзуллаев гол ёки голли пас билан ажралиб турмади.

Бу ўйиндан кейин Туркия чемпионати тўпурарлари пойгасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Хет-трикдан кейин Муҳаммад Салоҳ умумий голлари сонини еттитага етказиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Ўтган йилги чемпионат тўпурари бўлган Элдор Шомуродовнинг аввалги баҳсда голли серияси узилиб қолган эди. Легионеримиз бой берилган имкониятни бу галги ўйиндаги иккита гол билан қоплади.

Шомуродов олтита гол билан ўзидан юқорида жойлашган “Галатасарой” юлдузи Виктор Осимхен ва “Амед” форварди Гифт Орбанга теглашиб олди.

Даҳшат! Иккита гол урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Легионеримиз Роналдо жамоаси дарвозасига узоқ масофадан супергол урди

Ҳусановни мухлислар олқишлар билан кузатиб қўйди

Ҳусановдан бунақасини кутмаган эдик! “Сити” директори Абдуқодир ҳақида нималар деди?

Ўзбек футболчиси Швейцарияда гол уриб, тарихга кирди, рақиб янчиб ташланди

Жойига қайтган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусановга жуда юқори балл беришди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!