Даҳшат! Иккита гол урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида иштирок этаётган «Истанбул Башакшехир» клуби сафида навбатдаги учрашувини ўтказди ва бу ўйинда энг юқори баҳони қўлга киритди. 

«Истанбул Башакшеҳир» ва «Генчлербирлиги» жамоалари ўртасидаги Туркия чемпионати 6-тур учрашувида ўзбек форвардининг ўйини статистик портал Flashscore томонидан 8,7 балл билан баҳоланди. Бу кўрсаткич Шомуродовни беллашувнинг энг яхши футболчисига айлантирди.

Элдор майдонда 77 дақиқа ҳаракат қилди ва шу вақт ичида икки марта рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди. Учрашувда урилган иккинчи гол Шомуродов учун жорий мавсум Суперлигадаги олтинчи тўп бўлди.

77-дақиқада Шомуродов ўрнини яна бир ўзбекистонлик футболчи — Аббосбек Файзуллаев эгаллади. Ярим ҳимоячи майдонда қолган дақиқалар мобайнида гол ёки голли пас билан ажралиб тушмади ва Flashscore унга 6,6 баҳосини қўйди.

Олтинчи турдашги ғалабадан сўнг «Истанбул Башакшеҳир» жами етти очко тўплаган ва Туркия чемпионати жадвалида 12-поғонадага кўтарилди.

Элдор Шомуродов эса, тўпурарлар пойгасида ўзидан юқорида турган Виктор Осимхен ва Гифт Орбанга тенглашиб олди. Уларнинг барчаси ҳисобида олтитадан тўп бор. 

Бу турда хет-трик қайд этган Муҳаммад Салоҳ умумий голлари сонини еттитага етказиб, тўпурарлар пойгасида якка пешқадамга айланди. 

 

Шомуродов ва Муҳаммад Салоҳ ўйинни “ёндириб” ташлади

Легионеримиз Роналдо жамоаси дарвозасига узоқ масофадан супергол урди

Ҳусановни мухлислар олқишлар билан кузатиб қўйди

Ҳусановдан бунақасини кутмаган эдик! “Сити” директори Абдуқодир ҳақида нималар деди?

Ўзбек футболчиси Швейцарияда гол уриб, тарихга кирди, рақиб янчиб ташланди

Жойига қайтган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусановга жуда юқори балл беришди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!