"Юве" йилни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Италия А Серияси 15-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Удинезе" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Криштиану Роналду 31-дақиқада ҳисобни очди. Ҳимоячилар хатосидан сўнг, тўпни олиб қўйган футболчи кучли зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди. Иккинчи бўлимда айнан унинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Кьеза иккинчи голни киритди.

70-дақиқада Роналду дублни расмийлаштирган бўлса, Дибала ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди. Ушбу аниқ зарбаларга меҳмонлар фақатгина бир бор жавоб қайтара олди. "Кекса сеньора" дарвозасига киритилган ягона гол Марвин Зегелар ҳисобига ёзилди.

Ўз майдонида ғалаба қозонган туринликлар очколарини сонини 27 тага етказган ҳолда, 5-поғонага кўтарилди. Имкониятни бой берган "Удинезе" 13-ўринда жойлашган. Улар ҳисобида 15 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!