Ўзбекистон билан ўйнайдиган Жанубий Корея Россияда ишлаган мураббийни олиб келди
Россиянинг “Сочи” клуби собиқ бош мураббийи Роберт Морено кутилмаган таклиф олди. Испания, Италия, Франция ва Россия жамоаларида ишлаган испаниялик мутахассис Жанубий Корея миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди.
Бу ҳақда Осиё терма жамоаси ўз ижтимоий тармоқларида расман хабар берди.
Мутахассис 2026 йил сентябрь ойидан ноябрь ойигача бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувлари терма жамоалар йиғини даврида жамоа билан ишлайди.
Бу вақт оралиғида Жанубий Корея терма жамоаси Эквадор, Уругвай, Ўзбекистон ва Венесуэла терма жамоаларига қарши тўртта учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Морено 2023 йил 15 декабрда “Сочи” бош мураббийи этиб тайинланган эди.
У клубда қарийб икки йил ишлади. Биринчи мавсумда жамоа Россия Премьер-лигасидан тушиб кетди, иккинчи мавсумда эса ўтиш плей-оффи орқали яна юқори дивизионга қайтди.
2025 йил сентябрида Морено ва “Сочи” ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди. Янги мавсумда у бошчилигида ўтказилган еттита учрашувда клуб фақат 1 очко тўплаган эди.
2026 йил январь ойида ОАВда Морено жамоа билан ишлаш жараёнида ChatGPT нейротармоғидан фойдалангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Айрим маълумотларга кўра, бу унинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Тезкор! Ўзбек футболчиси Премьер-лига клубига ўтди
Рақиб мураббийи Шомуродов ҳақида қаттиқ гапирди!
Ўзбек футболчиси нега Россияни тарк этди?
Ҳусанов жуда юқори балл олди

Фикрлар