"Вест Бромвич" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 20-турида "Манчестер Сити" "Вест Бромвич" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+2'

Ўйин якунланди.
- 90+2'

Дара О'ши қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90+2'

Сэм Джонстондан ажойиб сейв! Жоау Канселу ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозага зарба йўллади, бироқ голкипер зарбани қийинчилик билан қайтарди.
- 90'

Иккинчи таймда 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Александр Зинченконинг узатмасини ноаниқ чиқди.
- 86'
Жоау Канселунинг пасини Сэм Джонстон ушлаб олди.
- 84'

Хэл Робсон-Кану қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.
- 82'
Манчестер Сити тўпни ўзида ушлаб турибди ва рақиб хато қилишини кутмоқда.
- 79'

Александр Зинченконинг бурчакдан етказиб берган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 75'
Рахим Стерлинг рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтишга уринди, бироқ ҳимоячилар тўпни ундан олиб қўйишди.
- 74'
Бурчакдан узатиб берилган пасни Аймерик Лапорт боши билан дарвозага йўллади, унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 73'

Александр Зинченко бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 73'
Рахим Стерлинг тўпни ҳужум чизиғига узатиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 71'
Манчестер Сити ҳужумдаги фаоллиги сабаб бурчак тўпи ишлаб олди.
- 69'
Вест Бромвич футболчиси ўйин қоидасини бузди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 67'
Зарбалар бўйича статистика: 3:13.
- 65'

Карлан Грант ўрнига Хэл Робсон-Кану майдонга тушди.
- 64'

Александр Зинченконинг бурчакдан ошириб берган тўпи хавфли ҳужумга сабаб бўлмади.
- 63'
Александр Зинченконинг қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди.
- 62'

Габриэл Жезус ўрнига Бернарду Силва ўйинни давом эттиради.
- 61'

Вест Бромвичнинг бурчак зарбасидан узатган тўпини ҳимоячилар жарима майдонидан узоқлаштирди.
- 60'
Вест Бромвичнинг қанотдан узатган пасни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 59'

Роберт Снодграсс захирага олинди, Мэтт Филлипс ўйинга қўшилди.
- 57'

ГОООООЛ! Рахим Стерлинг рақиб дарвозасига навбатдаги голни киритмоқда.
- 53'
Александр Зинченконинг подкати ўхшамади, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 52'

Илкай Гюндоган ўрнини Эмерик Лапорт эгаллади.
- 52'

Фил Фоден ўрнига Ферран Торрес майдонга тушди.
- 49'
Рахим Стерлинг рақиб жарима майдонига киришга уринди, голкипер хавфни бартараф этди.
- 48'

Фил Фоден бурчакдан тўпни ўйинга киритди, дарвозабон тўпга чиқишда аниқ ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди.
- 46'

Каллум Робинсон ўрнига Кайл Бартли ўйинни давом эттиради.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+3'

Биринчи тайм тугади.
- 45+2'

ГОООООООЛ! Рияд Марез рақиб жарима майдони ичида дарвозага аниқ зарба йўллаб, ҳисобни йириклаштирди.
- 45'

Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Роберт Снодграсс ўйинни давом эттира олади.
- 42'

Роберт Снодграсс жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 42'
Рахим Стерлинг жарима майдонига кириб боришини ҳимоячи тўхтатиб қолди.
- 41'
Жоау Канселунинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 40'
Жоау Канселунинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ чиқди.
- 39'
Манчестер Сити тўпни ўзида ушлаб тўпибди ва қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилмоқчи.
- 38'
Жоау Канселу қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 35'
Рахим Стерлинг жарима майдони ҳудудида дарвозага зарба йўллади, ҳимоячилар тўпга қайтаришди.
- 33'
.3:6: Зарбалар бўйича статистика.
- 30'

ГООООООЛ! Илкай Гюндоган дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олди.
- 29'
Каллум Робинсон тўпни эгаллаб олди ва дарвозанинг чап бурчагига зарба йўллади, бироз ноаниқ.
- 26'

Қанот ҳакамининг байроғи кўтарилди. Рахим Стерлинг ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 22'

ГОООООЛ! Жоау Канселу узоқдан дарвозага зарба йўллади ва голлар сонини иккитага етказди.
- 21'

Манчестер Сити футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 18'

Фил Фоденнинг бурчакдан узатган паси хавфли чиқмади.
- 18'
Рахим Стерлингнинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячиларга тегиб йўналишини ўзгартирди.
- 15'
Рияд Марезнинг зарбаси кучли чиқди, бироқ унга аниқлик етишмади.
- 14'
Манчестер Сити тўпни назорат қилиб турибди.
- 13'
34:66, тўпни эгаллаб туриш бўйича кўрсаткич.
- 12'
Жоау Канселу тўпни эгаллаб олиб, дарвозага зарба йўллади, ноаниқ.
- 11'

Вест Бромвич бурчак тўпи ишлаб олди.
- 10'
Манчестер Сити ўйинни назорат қилиб турибди.
- 6'

ГООООЛ! Илкай Гюндоган қанотдан дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олди.
- 3'
Фил Фоденнинг дарвоза ўнг бурчагига йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 1'

Ўйин бошланди.



Комментарии