"Атлетико" - "Сельта": Матнли трансляция

Испания чемпионати 22-турида "Атлетико" - "Сельта" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    ГОООООЛ! Факундо Феррейра жарима майдонига узатилган пасни дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 86'

    Ренан Лоди дарвозага зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 84'

    Анхель Корреа бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 83'

    Хосе Мария Хименес дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 81'

    Эдуардо Коудет сариқ карточка олди. У ҳакамнинг фикрига қўшилмаяпти.

  • 80'

    Браис Мендес тўпни жартима майдонигв узатди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 78'

    Денис Суарес қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 76'

    Санти Мина ўрнини Факундо Феррейрага бўшатиб берди.

  • 76'

    Луис Суареснинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 74'

    Аугосто Соларнининг подкати қўполликка айланиб кетди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 72'

    Сельта футболчиси қўполли икшлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 70'

    Нолти ўрнига Аугосто Саолари ўйинни давм эттиради.

  • 68'

    Денис Суарес жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 67'

    Хосе Мария Хименес қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 66'

    Маркос Льоренте қўполлик ишлатди, рефер ўйинни тўхтатди.

  • 64'

    Денис Суарес тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди, бироқ ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди.

  • 63'

    Денис Суареснинг узатмасини ҳимоячилар блок қўйишди.

  • 61'

    Яго Аспас ҳужумда тўпни йўқотди.

  • 61'

    Коке қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 60'

    Луис Суареснинг юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 59'

    Ренан Лоди тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар яхши ўйнашди.

  • 59'

    Ренато Тапиа рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 57'

    Сауль ўйиндан ташқари ҳолатда. Лайнсмен байроғини кўтарди.

  • 56'

    Денис Суарес бурчакдан тўпни ўйинга киритди.

  • 56'

    Яго Аспаснинг узатмасидан сўнг ҳимоячи тўпга блок қўйди, бурчак тўпи.

  • 55'

    Санти Мина қўполлик ишлатгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 54'

    Луис Суарес ўйинни давом эттирмоқчи. У майдонга қайтди.

  • 52'

    Луис Суарес жароҳат олди, ҳакам унга кўмак берилиши учун ўйинни тўхтатди.

  • 50'

    ГОООООЛ! Луис Суарес жарима майдонида ёлғиз қолиб кетди, ва Ренан Лодининг узатмасини дарвозага аниқ йўллади.

  • 47'

    Стефан Савич қўполлик ишлатди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 46'

    Фелипе ўрнини Лукас Торрейрага бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Танаффус.

  • 45'

    ГООООЛ! Луис Суарес жарима майдони ичида ҳимоячилардан олдинроқ ҳаракат қилди ва тўпни дарвозага аниқ йўллади.

  • 43'

    Денис Суареснинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 43'

    Арон Карикол тўпни рақиб майдонига узатиб берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 41'

    Денис Суареснниг бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 41'

    Яго Аспаснинг пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. Сельта бурчак тўпи тепади.

  • 39'

    Фелипе тактиак фол ишлатди, учрашув ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 38'

    Уго Мальонинг узатмасини Ян Облак ушлаб олди.

  • 36'

    Луис Суарес ҳужумда фол ишлатди.

  • 35'

    Ренан Лодининг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 31'

    Жейсон Мурильо қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганин қайд этди.

  • 27'

    Денис Суареснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 27'

    Ренато Тапи ўйинни давом эттириши мумкин.

  • 26'

    Ренато Тапи жароҳат олганга ўхшайди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда.

  • 26'

    Анхель Корреа рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 24'

    Фелипе ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 22'

    Хосе Мария Хименес жарима зарбасидан сўнг тўпга зарба берди, тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Нестор Араухо қўпол ўйнагани учун, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 20'

    Денис Суарес қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 18'

    Луис Суарес ўйиндан ташқари ҳолатда! Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 16'

    Луис Суарес дарвозаг азарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 16'

    Уго Мальога жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб олиши мумкин эди, бироқ унга узатилган пасни ҳимоячилар тўхтатди.

  • 13'

    ГООООЛ! Санти Мина жамоадоши узатган пасни дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 12'

    Сауль қўполлик ишлатди, ҳакам ўйини тўхтатди.

  • 9'

    Арон Карикол тўпни рақиб майдонига узатиб берди, бироқ жамоадошлари тўпга улгуришмади.

  • 8'

    Маркос Льоренте ҳужум ташкил қилишга уринди, бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди.

  • 6'

    Жоффрей Кондогбиа дарвозага зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 3'

    Ренато Тапиа ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!