Қақшатқич мағлубиятдан кейин Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
Футбол бўйича статистик маълумотлар бериб борадиган Flashscore портали «Истанбул Башакшеҳир» ва «Амедспор» жамоалари ўртасидаги Туркия чемпионатининг бешинчи тур учрашувидан сўнг футболчиларга қўйилган баҳоларни эълон қилди.
Лига дебютанти майдонига сафар қилган «Башакшеҳир» ушбу баҳсда йирик ҳисобда мағлубиятга учради — 0:5.
Жамоа сафида тўп сурган ўзбекистонлик футболчилар қуйидаги баҳоларни олди: Эльдор Шомуродов — 5,4, Аббосбек Файзуллаев — 6,1 балл. Иккаласи ҳам учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўйин давомида алмаштирилди.
Файзуллаев майдонда 62 дақиқа тўп сурди, шу вақт ичида дарвоза томон икки марта зарба йўллади, 18 пасдан 11 тасини аниқ етказиб берди (аниқлик — 61 фоиз).
Шомуродов эса 82 дақиқа ўйнади, бир марта зарба берди ва 19 пасдан 11 тасини манзилига етказди (аниқлик — 58 фоиз).
Иккала жамоа футболчилари орасида энг юқори баҳони «Амедспор» ҳужумчиси Гифт Орбан олди — 9,2 балл. Нигериялик форвард учрашувда дубль қайд этди, олти марта дарвоза томон зарба йўллади ва бир неча хавфли вазиятлар яратди.
Ундан кейинги энг яхши кўрсаткични унинг жамоадоши Эрмал Красничи қайд этди — 9,0 балл.
Бу ғалабадан сўнг «Амедспор» очколари сонини ўнтага етказди. «Башакшеҳир» эса тўрт очко билан қолмоқда.
Шомуродов, гол урмасанг шунақа бўлади! Элдорга кутилмаган рақобатчи чиқиб қолди
Легионеримизни танқид қилишди! Мағлубият жуда аламли бўлди
Чемпионлар лигаси учун “Нефтчи” анча шов-шув кўтарган бразилиялик футболчини олиб келди
Беҳруз Каримов ўйнаган учрашувда жамоаси шов-шувли натижа қайд этди

Фикрлар