МТЖда босим юқорими ёки "Женоа"да? Шомуродов жавоб берди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Ушбу йиғинга бош мураббий аксарият легионерларимизни чақириб, асосий таркибни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда.
Италиянинг "Женоа" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов ҳам юртимизга етиб келди. Шу фурсатдан фойдаланиб, ЎФА матбуот хизмати ҳужумчимиз билан интервью уюштирди. Қуйида ушбу суҳбатнинг бир қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.
-Сизни кучли бешлик чемпионатларида стабил ўйин намойиш қилаётган илк ўзбек футболчиси, дейиш мумкин. Айтингчи, МТЖда босим юқорими ёки "Женоа"да?
"Ўйлашимча, "Женоа"даги ўйинларда каттароқ босим остида қоламан. Сабаби, у ерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишга ҳаракат қиламан. Асосий мақсадим миллий терма жамоамизга фойда келтириш. Генуяда ўтаётган ҳар бир куним Ўзбекистон МТЖнинг кейинги ўйинини кутиб яшаш билан ўтади. Доим терма жамоа либосини кийганимда, жуда хурсанд бўламан.
"Женоа"да эса, вазият бошқача. У ерда хорижлик футболчилардан кўп нарса кутишади ва талаб қилишади. Шунинг учун, клубда терма жамоага нисбатан босим каттароқ, деб ўйлайман".
Шомуродовга танлаш имконияти берилганида, у кимни "Женоа"га тавсия қилган бўларди?
Элдор Шомуродов "Ювентус"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Фикрлар