Бироз аввал "Барса" президенти билан учрашган Холанднинг "элчилар"и энди Мадрид томон йўл олди
Бироз аввал, сайтимиз орқали жаҳон футболи келажаги сифатида қаралаётган Эрлинг Холанд "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Эрлингнинг отаси Альф-Инге Холанд ва агенти Мино Райола Каталониядан Мадридга йўл олгани айтилмоқда. Улар хусусий самолётда Испания пойтахти томон йўлга чиққан.
Машҳур журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, улар Холанднинг "Реал"га эҳтимолий трансферини муҳокама қилади. Бунда шахсан "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес иштирок этиши мумкин.
Аввалроқ, "қаймоқранглилар" Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппени мавсумлар оралиғидаги трансфер ойнасида сотиб олиши мумкинлиги тахмин қилинганди. Бироқ "Боруссия" Дортмунд раҳбарияти ўз ҳужумчисини қўйиб юбормасликни ният қилгани айтилганди.
Фикрлар