Мелиқўзиевнинг рақиби ҳақида машҳур ринг анонсери фикр билдирди

  • 18 июнь, 2021, 09:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Тошкент вақти билан 19 июндан 20 июнга ўтар кечаси соат 00:30 дан DAZN платформаси Golden Boy компанияси томонидан ташкил қилинган бокс кечаси транслациясини бошлайди. Иккинчи асосий жангда супер ўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев WBA Continental Americas ва WBO Intercontinental камарлари учун 12 раундлик жангда америкалик анча тажрибали боксчи Габриэль Росадога қарши рингга кўтарилади.

Tecno

Росадо фаолияти давомида 39 та жанг ўтказиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут). Шу билан биргаликда, унинг ҳисобида 1 дуранг ҳам бор. Росадонинг мағлубиятлари сони 13 тани ташкил қилса-да, Геннадий Головкин, Жермал Чарло, Дениэль Жейкобс каби юқори даражадаги боксчиларга қарши жангда имкониятни бой берганди. Бокс оқшоми Ўзбекистон ҳудудида эфирга узатилмайди.

Жанг олдидан машҳур ринг анонсер Майкл Баффер Росадо ҳақида фикр билдирди.

"Росадони статистикасини унутинг, у рингга кўтариладими бу ЖАНГ бўлади", - дея Баффер ўзининг твиттер саҳифасида изоҳ қолдирди.

Баффер ўз вақтида Майк Тайсоннинг жангларини эълон қилиб, анчагина машҳурликка эришган. Ҳозирда фақатгина энг йирик асосий жангларда анонсер сифатида иш олиб боради.

Бектемир Мелиқўзиев ва Габриэль Росадо жанги олдидан юзма-юз келди (видео)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!