Перес 1 январгача катта трансферни ҳал қилмоқчи

"Реал" президенти Флорентино Перес қишки трансфер ойнасида ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппени сотиб олишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

"Умид қиламанки, 1 январгача ҳаммаси ҳал бўлади", - деди Перес. Ўтган ёзда "қироллик клуби" франциялик футболчини сотиб олиш борасида иш олиб борган. Бироқ Париж клуби ўз юлдузини қўйиб юборишдан бош торганди.

22 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам фаолиятини мадридликлар сафида давом эттирмоқчилигини яшириб ўтирмаяпти. Ҳатто, Килиан бу ҳақда терма жамоадаги шериги, "Реал" етакчиси Карим Бенземага айтганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мбаппе 2017 йилдан бери парижликлар либосида ҳаракат қилиб келмоқда. Бу вақт оралиғида у 182 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 136 гол ва 66 асисстни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилнинг 30 июнида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!