Почеттино Мессининг захирага олиниши ҳақида: "Лео ўйинни давом эттира олмасди"
Франция чемпионати 12-туридан ўрин олган баҳсда ПСЖ ва "Лилль" ўзаро баҳс олиб борди. Унда парижликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ажабланарлиси, Почеттино танаффусда клуб юлдузи Лионель Мессини захирага олди ва унинг ўрнига Мауро Икардини майдонга ташлади. Маурисионинг айтишича, бунга Мессининг ҳолати сабаб бўлган.
"Танаффусда шифокорлар билан суҳбатлашдик. У эҳтиёт чораси сифатида майдонни тарк этди. Лео ўйинни давом эттира олмасди. Умид қиламизки, жароҳат жиддий эмас ва Мессининг кейинги ўйинларда иштирок этишига халал бермайди",-деди аргентиналик мураббий.
Маълумот учун, Париж клуби 12-турдан сўнг 31 очко тўплаган ҳолда, карвонбошилик қилмоқда.
Фикрлар