Терма жамоа. Яна бир легионеримиз йиғинга кела олмайди. Унинг ўрнига "Қизилқум" футболчиси чақирилди
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.
ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, Беларусь чемпионатида ҳаракат қилаётган Шаҳбоз Умаров ушбу йиғинда иштирок эта олмайди. Легионеримиз коронавирус инфекциясини юқтириб олганлиги боис, рўйхатдан тушириб қолдирилган. Унинг ўрнига "Қизилқум" вакили Ислом Кенжабоев жалб этилди. Аввалроқ, Рустам Ашурматов ўрнига Марлен Чобанов таркибга киритилганди.
Маълумот учун, Катанец бошчилигидаги "оқ бўрилар" 15 ноябрь куни Грузия терма жамоасига қарши майдонга тушади
Фикрлар