Остон Ўруновнинг жароҳати қанчалик жиддий? "Уфа" бош мураббийи жавоб берди

Россия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Уфа" - "Спартак" учрашувида томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Мазкур баҳсда Остон Ўрунов жароҳат олиб, 25-дақиқада ўз ўрнини Филип Мрзлякка бўшатиб берди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Алексей Стукалов легионеримизнинг ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берди.

Остон Ўруновнинг ҳолатини қандай баҳолайсиз? Унинг жароҳати нима билан боғлиқ?

- Менимча, Остон жароҳат олган вазиятда рақиб футболчиси билан тиззаси тўқнашиб кетди ва бизга учрашувни давом эттира олмаслигини айтди. Умид қиламанки, жароҳат жиддий эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!