Сенсация! Ўзбек футболчисининг УЕФА Чемпионлар лигасидаги илк голи жамоасини қутқариб қолди
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод Умарали Раҳмоналиев ўйнаётган Озарбайжоннинг «Сабах» клуби ўз тарихида илк бор УЕФА Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўл олди.
Бу натижа Боку шаҳрида ўтган плей-офф босқичи жавоб учрашувида қўлга киритилди. «Сабах» ўз майдонида Исроилнинг «Хапоэль» (Беэр-Шева) жамоасини қўшимча таймларда 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
Икки ўйин якунига кўра, азербайжонликлар 6:4 ҳисобида устун келиб, Чемпионлар Лигаси асосий босқичига чиқди.
Исроилдаги биринчи баҳсда «Хапоэль» 2:1 ҳисобида зафар қучгани боис, жавоб ўйини олдидан катта устунликка эга эди. Боку шаҳридаги беллашув жуда драматик ўтди. Дастлаб меҳмонлар ҳисобни очишди: 10-дақиқада Игор Златанович «Хапоэль»ни олдинга олиб чиқди. Бироқ 38-дақиқада Кристиан Нвачукву ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда ҳам кураш шиддатли давом этди. 61-дақиқада Гай Мизрахи исроилликларга яна устунлик қайтарди.
Аммо «Сабах» таслим бўлмади: 74-дақиқада Умарали Раҳмоналиев ҳисобни 2:2 га тенглаштирди. Ўзбек футболчисининг голи жамоани яна курашга қайтаргани билан ўта муҳим аҳамият касб этди.
Асосий вақт шу тарзда якунлангач, ўйиндаги тўхталишлар учун қўшимча дақиқалар берилди. Бу ерда майдон эгалари тўлиқ устунликни қўлга олди. 90+4-дақиқада Теллур Муталлимов «Сабах»ни биринчи марта ҳисобда олдинга олиб чиқди - 3:2.
Умумий ҳисоб тенглашгани боис, ғолиб қўшимча таймларда аниқланди. 101-дақиқада Орфе Патрик Мбина яна бир гол уриб, устунликни оширди. Якуний нуқтани эса 115-дақиқада Джой-Ланс Миккельс қўйди — 5:2.
«Хапоэль» таркибидаги футболчиларннинг асаби дош бермади: 100-дақиқада Жибриль Диоп, 116-дақиқада эса Элиэль Перец майдондан четлатилди. Бу эса меҳмонлар имкониятларини янада чеклаб қўйди.
Шу тариқа, исроилликларнинг биринчи ўйинда қўлга киритган устунлиги йўққа чиқди. «Сабах»га умумий 6:4 натижа билан тарихий йўлланмани ўзиники қилди.
Исроил клуби «Хапоэль» Чемпионлар Лигасидаги имкониятини йўқотган бўлса-да, Европа Лигаси асосий босқичида иштирок этади.
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учун қуръа 27 август куни Монакода ўтказилади. Мусобақанинг умумий босқичи 8 сентябрдан старт олиши режалаштирилган.
22 ёшли Умарали Раҳмоналиев Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумида саралаш раундлари ва плей-офф босқичида жами саккизта учрашувда иштирок этиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Ўзбек футболчиси Чемпионлар лигасида "Реал" ва "Барса"ни кутяпти
Ўзбекистон футболи дунёда ҳеч кимга берилмаган мақомга эга бўлди
Ҳусанов яккакурашларда юз фоиз ғолиб чиқди. Хорижда Абдуқодир ўйинига баҳo берилди
Гехи энди Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнамайди!
Ўзбек клуби россиялик мураббий билан хайрлашади
Ҳусанов жуда юқори балл олди
Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

Фикрлар