Ҳусанов яккакурашларда юз фоиз ғолиб чиқди. Хорижда Абдуқодир ўйинига баҳo берилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Rising Stars XI халқаро футбол лойиҳаси «Манчестер Сити» сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Борнмут»га қарши ўйиндаги кўрсаткичларини эълон қилди. 

Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми биринчи турида тўлиқ 90 дақиқа майдонда қолди. «Манчестер Сити» ушбу учрашувда ўз мухлислари кўз ўнгида иродали ғалабага эришиб, «Борнмут»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Ўзбек ҳимоячиси учрашувни асосий таркибда бошлаб, охиригача фаол ўйнади.

Rising Stars XI лойиҳаси 22 ёшли ўзбек футболчисининг бир қатор муҳим статистик кўрсаткичларини алоҳида эътироф этди. 

Эълон қилинган маълумотларга кўра, Ҳусанов бутун учрашув давомида  90 та узатманинг 87 тасини аниқ манзилига етказган. У майдоннинг учинчи қисмига 11 бор пас бериб, ҳужумга катта ҳисса қўшга, тўпга жами  96 марта тегинган. 

Шунингдек, барча ердаги курашларда ҳам, ҳаводаги яккакурашларда ҳам рақибларидан устун келиб, 100 фоиз дуэлларда ғалаба қозонган. 

Ҳимоячи шу билан бирга жамоаси учун олти марта тўпни қайтариб олган. Нашрда жойлаштирилган карточкада Хусановнинг ўйин учун умумий баҳоси 7,7 балл этиб кўрсатилган.

Rising Stars XI ушбу чиқишини «юксалаётган юлдуз» сифатида баҳолаб, ўз саҳифасида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Биринчи турдан сўнг «Манчестер Сити» уч очко жамғариб, Премьер-лига жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. «Борнмут» эса очкосиз қолган ҳолда 13-поғонага жойлашган.

Ўзбекистон футболи дунёда ҳеч кимга берилмаган мақомга эга бўлди

Гехи энди Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнамайди!

Ўзбек клуби россиялик мураббий билан хайрлашади

Ҳусанов жуда юқори балл олди

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!