Ўзбек футболчиси Чемпионлар лигасида "Реал" ва "Барса"ни кутяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Озарбайжоннинг амалдаги чемпиони «Сабах» жамоасида тўп суриб келаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев Исроилнинг «Хапоэль» жамоасига қарши ўтказилган учрашувдан кейин фикр билдирди. 

Европа қитъасининг энг нуфузли мусобақаси плей-офф босқичи жавоб учрашувида 5:2 ҳисобида қозонилган йирик ғалаба бокуликларни мусобақанинг умумий гуруҳига олиб чиқди.

Умарали Раҳмоналиев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилиб, «Сабах»ни курашга қайтарди. 

- Ҳозир юз бераётган ҳодисани сўз билан ифодалаш қийин. Жуда-жуда хурсандман. Бу натижа биз учун жуда муҳим эди. Ҳамма менинг зарбам яхши, деб айтарди — ҳар бир ўйинда тўп дарвозага кириб кетиши мумкин бўлган вазиятлар бўларди.

«Орхус»га қарши баҳсларда ҳам, Данияда ҳам, Бокуда ҳам омад юз ўгирганди. Бугун эса ҳамма: «Кўпроқ дарвозага зарба бер!» - деди. Мен уринишга қарор қилдим — шукр, гол уриш насиб қилди.

Чемпионлар Лигасида кимга қарши ўйнашни истардим? У ерда кучсиз жамоа бўлмайди. Албатта, «Реал Мадрид» ва «Барселона»га қарши, айниқса, сафарда майдонга тушишни истардим — менимча, бундай ўйинни ҳар бир футболчи орзу қилади. 

Ўзбекистон терма жамоасига чақириқ ҳақида нима дейишим мумкин? Ҳа, бундан олдин ҳам чақиришган, жаҳон чемпионати олдидан ҳам мураббий таклиф қилган эди. «Қарабоғ» ҳақида эса гапиргим келмайди, биз ўзимиз ҳақимизда гаплашамиз. Бу муваффақиятни ўзимиз муносиб қўлга киритдик ва жуда яхши футбол кўрсатяпмиз, — деди Раҳмоналиев.

Боку шаҳрида ўтган плей-офф саралаш босқичининг жавоб учрашуви ҳақиқий футбол драмасига айланди. Илк ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган «Сабах» ўз майдонида жуда катта ирода намойиш қилди. 74-дақиқада Умарали Раҳмоналиевнинг голи, 94-дақиқада Теллур Муталлимовнинг аниқ зарбаси ҳисобни тенглаштириб, ўйинни қўшимча дақиқаларга олиб ўтди.

100-дақиқада Жибрил Диоп майдондан четлатилиб, бокуликлар бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, рақибни босим остида қолдиришда давом этди. Қўшимча бўлимларда Орфе Мбина ва Джой-Ленс Микелс томонидан урилган галар «Сабах»га 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани таъминлади. Икки ўйин натижаларига кўра, жамоа 6:4 ҳисобида устун келиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Сенсация! Ўзбек футболчисининг УЕФА Чемпионлар лигасидаги илк голи жамоасини қутқариб қолди

Ўзбекистон футболи дунёда ҳеч кимга берилмаган мақомга эга бўлди

Ҳусанов яккакурашларда юз фоиз ғолиб чиқди. Хорижда Абдуқодир ўйинига баҳo берилди

Гехи энди Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнамайди!

Ўзбек клуби россиялик мураббий билан хайрлашади

Ҳусанов жуда юқори балл олди

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!