Ана холос! Тайсон Фьюри кутилмаганда фаолиятини якунлашини айтди
Профессионал бокс - WBC оғир вазн тоифаси чемпиони Тайсон Фьюри 23 апрель куни Британияда навбатдаги жангини ўтказади. Унга мажбурий даъвогар ҳисобланган ҳанюрти Диллиан Уайт рақиблик қилади. Бугун жанг олдидан биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Фьюри бу фаолиятидаги сўнгги жанг эканини айтди.
"Бу менинг карьерамдаги сўнгги жанг ва бундан кейин фаолиятимни якунлайман. Банк ҳисобимдаги 150 миллион доллар, соғлик, ёшлик....мен чет элда катта яҳта сотиб олмоқчиман. Мен фаолиятимни якунламоқдаман, бу менинг охирги жангим, мен тугатдим",- дейди у журналистларга берган интервьюсида.
Фикрлар