Асосий мазмунга ўтиш

Қозоғистон ва Ўзбекистон нокаутчилари жанг санаси расман эълон қилинди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Енгилмас профессионал ўзаро тўқнашади

Қозоғистонлик профессионал боксчи Нурдос Толебай (15-0, 10 КО) навбатдаги жангини ўзбекистонлик рақиб Жаҳонмурод Имомалиевга (2-0, 2 КО) қарши ўтказади. 

Бу ҳақда Sports.kz нашри промоутер Жалгас Тукешовга таяниб хабар берди.

Жанг 31 октябрь куни Актобедаги «Жекпе-жек» спорт саройида бўлиб ўтади. Боксчилар 69,9 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилади.

Нурдос Толебайнинг охирги расман қайд этилган жанги 2025 йил 11 июл куни Алмати шаҳрида ўтган. Унда қозоғистонлик боксчи ҳиндистонлик Маниш Шармага қарши рингга чиқиб, ҳакамлар бир овоздан чиқарган қарорга кўра ғалаба қозонган.

Жаҳонмурод Имомалиев эса сўнгги бор 2025 йил 25 январь куни ҳаваскорлар бокси бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасида жанг қилган. У 63,5 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги чорак финалда Руслан Абдуллаевга қарши рингга чиқиб, ҳакамлар бир овоздан чиқарган 0:5 ҳисобига кўра мағлубиятга учраган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ