"Ҳожимат Эркиновдек футболчилар бутун Россия чемпионатида жуда кам"

Бугун Россиянинг машҳур "Championat.com" сайтида "Торпедо" клуби президенти Денис Маслов билан катта интервью босилиб чиқди. Биз суҳбатнинг ўзбек футболи ихлосмандлари учун қизиқ бўлган Ҳожимат Эркинов ҳақидаги қисмини таржима қилдик.

– Нима учун Эркинов билан шартнома имзолашга қарор қилдингиз?

"Бу ҳужумкор инсайдер. Унинг тезлиги яхши - бизнинг жамоада у каби футболчилар йўқ. Бутун Россия Премьер лигасида ҳам жуда кам. Йигитчада совуққонлик ва дриблинг бор, жарима майдонига ёриб киришдан ҳам қўрқмайди. Бир қанотда Султонов, бошқасида Эркиновни ўйнатишни режалаштирганмиз. Биз унга ишонамиз. Макс иккаламиз музокара ўтказиш учун Ўзбекистонга бордик ва уч кун қолдик.

– Нега айнан уч кун?

"Чунки шарқ бу - нозик масала. У ерда 120 та сомса емагунингизгача, ҳеч ким суҳбатни бошламайди" (кулади).

– Эркиновни "Торпедо"га ўтишга ким кўндирди? Унга бир неча клуб даъвогарлик қилаётганди...

"Мен ҳаммасини тушунтирдим. Биз биринчи марта футболчи билан музокара ўтказаётганимиз йўқ, уларни қандай қилиб ишонтиришни биламиз. Қолаверса, Шомуродов унинг учун яхши мисол".

SPORTS.uz мухбири "Торпедо" бош мураббийи Александр Генрихович Бородюк билан бевосита боғланганида, у ҳам Эркинов ҳақида жуда илиқ фикрларни билдириб, унга тўлиқ ишонч билдираётганини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!