Расман: Вадим Абрамов "Динамо" бош мураббийи!

  • 9 августа, 2022, 13:31
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун, 9 август куни «Динамо» ПФКда клуб раҳбарияти ва жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Tecno

Унда жамоанинг Суперлигадаги қониқарсиз натижалари сабабли Андрей Шипилов ўз аризасига биноан клуб билан дўстона хайрлашгани маълум қилинди. Клуб раҳбарияти ва ҳомийлари янги бош мураббий сифатида таниқли мутахассис, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Вадим Абрамов таклиф этилганини эълон қилиб, футболчиларга расман таништирилди.

Маълумот учун, 59 ёшли мутахассис ҳозирга қадар «Трактор», «Локомотив», «Нефтчи», «Бунёдкор» клублари, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасида фаолият юритган. Вадим Карленович 2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритганди.

"Динамо" матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию