Мбаппе ва Неймарнинг қачон майдонга қайтиши аниқ, Месси-чи?
Франция чемпионати 16-турида ПСЖ ўз майдонида "Страсбург"ни меҳмон қилади.
"RMC Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар таркибида Килиан Мбаппе ҳамда Неймар мазкур беллашувда майдонга тушиши мумкин. Якуний қарор эртанги машғулотдан сўнг қабул қилинади.
Мбаппе чоршанбадан бери, Неймар пайшанбадан буён жамоа билан бирга шуғулланмоқда. Футболчилар Қатардан қайтиб келгач, тиббиёт ходимлари уларни тўлиқ кўрикдан ўтказган, барчаси жойида. Бироқ жамоанинг бошқа юлдузи Лионель Мессининг қачон майдонга қайтиши ҳали сўроқ остида турибди.
Баҳс 28-дан 29 декабрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
Фикрлар