Шомуродов жамоасига А Серияда қолиш учун имконият берилади

Италия чемпионатида 38-тур баҳслари ўтказилиб, 2022-2023 йилги мавсум якунланди. “Наполи” муддатидан олдин узоқ кутилган чемпионликка эришди. Неаполликлар билан бирга “Лацио”, “Интер”, “Милан” ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқди.

“Аталанта” ҳамда “Рома” ЕЛда ўйнайди. Кўплаб очколари олиб қўйилган “Ювентус” УЕФА Конференциялар лигасида қатнашадиган бўлди. “Сампдория”, “Кремонезе” Б Серияга равона бўлди.

Италия чемпионатидаги жорий йилдан амал қиладиган янги қоидаларга кўра бош соврин учун курашган ва мусобақани тарк этадиган жамоаларнинг очколари тенг келиб қолса, кўрсаткичлар (тўплар фарқи, ўзаро ўйин)дан қатъий назар, қўшимча ўйин ўтказилади. Бу ўзгариш мавсум бошланишидан аввал эълон қилинган.

Шу боис 31 очкодан жамғарган “Специя” ҳамда “Верона” кейинги ҳафта нейтрал майдонда ҳал қилувчи учрашувда беллашади. Ғалаба қозонган жамоа А Серияда жон сақлаб қолади. Мағлубиятга учраган клуб эса қуйи лигага тушиб кетади.

Шомуродов Италия чемпионатидаги вазият сабаб Ўзбекистон МТЖнинг илк ўйинида иштирок эта олмаслиги мумкин

IMG_1014

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!