Осиё кубоги U-17. Япония - Ўзбекистон: МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Айни вақтда 17 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон баҳси старт олди. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Мазкур баҳсда вакилларимизнинг бошланғич таркиби қуйидагича:

ави_1

1. Учрашувга старт берилди.Вакилларимиз оқ-кўк, Япония эса кўк формада ҳаракат қилмоқда.

3. Япония учрашувни ҳужум билан бошлади. 

8.  Чап қанотдан узатиб берилган тўпни Ютака Мичиваки боши билан аниқ йўллаб, учрашувда ҳисобни очди. 

14. Голдан кейин Ўзбекистон ёшлари ўзига келди. Кетма-кет ҳужумга ўтмоқдамиз, бироқ ҳимояни унутмаслигимиз керак.

19. Тўпга эгалик қилиш 60-40: Ўзбекистон фойдасига.

21. Майдон марказида Ўзбекистон футболчисига нисбатан қўпол ўйин. Фолллар 3:0. Япония қўполроқ ҳаракт қилмоқда.

23. Япония термасининг чап қанотдан уюштирган қарши ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф этди. 

29. Учрашувдаги биринчи сариқ карточка Ўзбекистон таркибидаги 17 рақамада ҳаркат қилган Каримовга кўрсатилди.

31. Узоқ масофадан юллаган зарбани посбонимиз Собиров қайтарди. 

УХХХХХХХХХ. Собировдан яна сейв!!! 9 рақамда ҳаракат қилаётган япониялик ҳкжкмчи яқин масофадан дарвозабонимиз Собировни имтиҳондан ўтказди.

34. Жамоамиз асардори Лазизбек Мирзаев оёғини рақибнинг юзига кўтарди. Рефере ўйин қоидаси бузилган деб топди.

38. Япония вакиллари узоқдан зарба йўлламоқда. Иккинчи рақамда ҳаракат қилаётган Матсумото Харамутонинг Юпитердан берган зараси Сатурнга кетди.

42. Учрашув курашларга бой бўлмоқда. Таймнинг охирида Япония яна жонланди.

45. Ўйинни бошқариб бораётган рефере Монгколчай Песри биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берди.

45+1. Сал қолишига сал қолди. Яна ўша чап қанотдан хавфли ҳужум. Муҳаммадюсуф Собиров яна ўз ўрнида.

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Ютака Мичивакининг голи ҳозирча Японияга ғалаба келтирмоқда.

 

45. Иккинчи бўлимга старт бериллди. 

46. УХХХХХ. Дахшат сейв. Даврозабонимиз ва ҳимоячимиз Гаку Наватанинг олти метрдан берган зарбасини қайтарди.

47. Японияда бурчак зарбасини амалга ошириш имконияти тўғилди.

50. Муҳаммадюсуф Собировга мадонда тиббий хизмат ходимлари ёрдам кўрсатмоқда. Посбонимиз оёғини қайириб олди.

54. Тўқнашув: Собиров ва Дилшод Абдуллаев бир-бирига урилиб кетди. Яна шифокорлар майдонда.

57. ЭХХХХ, омад келмади. Оллаберган Каримовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячилари қайтарди. 

61. Япония таркибида ўзгариш: 13 рақамда ҳаракат қилган Юмеки Ёшинага ўрнига 20 рақамда Камарува туширилди.

63. Дарвоза томон зарбалар 5:0. Япония фойдасига. 

66. Япония ярим ҳимоячиси Сато яна бир марта дарвозамиз томон зарба йўллади. Бу сафар ноаниқ.

71. Ҳимоячиларимиз дарвозабонга айланиб кетмоқда!!!

73. Ўзбекистон сафида ўзгариш: 20 рақамда ҳаракат қилган Ойбек Умаржонов ўрнига 9 рақамда Амирбек Саидов туширилди.

77. Ҳозиргина майдонга тушган Амирбек Саидов ҳужумда фол ишлатди.

79. Япония футболчиси Навата жарима майдонимиз ичида зарба берди. Собиров ўз ўрнида.

83. ГООООООООООЛ. Амирбек Саидов ўйинда мувозатни тиклади. Ўзгариш ўзини оқлади.

85. Ўзбекистон ўйинни қўлига олди. Голдан кейин вакилларимизнинг "иштаҳаси очилди".

89. Япония фойдасига жарима зарбаси амалга оширилди. Сатонинг бу зарбаси тўғри майдондан чиқиб кетди.

90. Биринчи бўлимига 8 дақиқа қўшиб берилди.

90+1. Сато яна бир марта зарба берди. Бу сафар ҳам ноаниқ.

90+5. Майдон марказида Азизбек Тўлқинбоев ётибди. Унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилмоқда.

90+7. Сўнгги дақиқалар вакилларимизнинг устунлигида ўтмоқда.

90+. Учрашув якунланди. Ҳисоб 1:1. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!