Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин шартини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедовнинг маълум қилишича, ноябрь ойида миллий жамоа Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. 

Бу ҳақда Sport24.ru сайти ўз манбасига таяниб хабар берди.

- Ростдан ҳам Россия футбол иттифоқи билан мулоқотдамиз ва ноябрь ойида Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга яқин турибмиз. 

Россия терма жамоасига қарши ўйин ўтказиш истаги бизда ёзданоқ бор эди, ҳозир эса барча жиҳатларни муҳокама қилишни давом эттиряпмиз.

Ҳозирча икки эҳтимолий рақиб билан музокара олиб боряпмиз — Россия ва Саудия Арабистони. Аввалдан саудияликлар билан ўйин Ар-Риёдда бўлиши керак эди, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан учрашувни Тошкентга кўчиришни истаяпмиз. Саудия томони ҳозирча бу таклифга розилик бермаган, — деди Аҳмедов.

Унинг сўзларига кўра, агар Саудия Арабистони билан келишувга эришилмаса, катта эҳтимол билан Россия терма жамоасига қарши ўйин Тошкентда ўтказилади. Шу билан бирга, Россия томони учрашувни ўз майдонида ўтказиш вариантига ҳам қизиқиш билдирган, шу сабабли ўйин ўтадиган жой масаласи очиқлигича қолмоқда.

- Ҳали якуний келишув йўқ, аммо ўйин ўтказиш бўйича келишиб олишга жуда яқин турибмиз. Энди терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро билан барча масалаларни муҳокама қилиб олишимиз керак. Умид қиламизки, ноябрь ойида ушбу ўртоқлик учрашувини ўтказишга муваффақ бўламиз, — дея қўшимча қилди Одил Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь—октябрь ойларида Ўзбекистон терма жамоаси қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказди: Эронни 3:1 ҳисобида, Сурияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, Жанубий Кореяга эса сафарда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Легионеримиз жамоаси Чемпионлар лигасидаги ғалабага қанча олди?

Туркия Ўзбекистон футболчилари бўйича муҳим расмий қарорни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси янгича халқаро мусобақада иштирок этади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!