Хаби Алонсо тўрт футболчини жамоадан четлатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» таркибида тўрт нафар футболчи асосий жамоадан алоҳида тарзда машғулот ўтказаётгани маълум бўлди. 

Sky Sports хабарига кўра, ҳимоячилар Аксель Дисаси ва Тосин Адарабиойо, шунингдек ҳужумчилар Николас Жексон ҳамда Лиам Делап ҳозирча жамоадан узил-кесил ажралмаган, аммо уларнинг келажаги клубда ҳали аниқ эмас.

Манба таъкидлашича, бу сафарги вазият ўтган йилдаги Рахим Стерлинг ҳолатидан фарқ қилади. Ўшанда вингер асосий жамоадан четлатилиб, академия инфратузилмасидан фойдаланишга мажбур бўлган эди. 

Ҳозир эса алоҳида гуруҳ таркибидаги футболчилар «Челси»нинг қолган аъзолари билан бир вақтда шу база ҳудудида шуғулланишмоқда ва клубнинг барча шарт-шароитларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Маълумотларга кўра, «Челси» бу жараённи жуда эҳтиёткорлик билан назорат қилмоқда. Сабаби – ёзда ФИФА томонидан қабул қилинган янги қоидалар клубларга номақбул деб ҳисобланган футболчиларни изоляция қилишни амалда тақиқлаб қўйган. Шу боис лондонликлар футболчилар билан ишлашда расмий талаблар доирасидан чиқмасликка ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!