“Топ-5” лига клуби Файзуллаев трансферини тезроқ якунламоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг “Страсбург” раҳбарияти ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

“Расинг Страсбург” клуби ёзги трансфер кампаниясини давом эттирмоқда. Клуб янги футболчиларни излаш жараёнида, айниқса, ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияси учун қизиқарли номзодга эътибор қаратди.

L1 радиоси хабарига кўра, Эльзас вилояти клуби нингАббосбек Файзуллаевга қизиқиши жуда жиддий.

22 ёшли ўнг қанот вингери айни пайтда Туркиянинг “Башакшеҳир” клубида муваффақиятли тўп тепмоқда. “Страсбург” раҳбарияти ўзбекистонлик футболчининг трансферини амалга ошириш бўйича музокараларни тезлаштиришга интилмоқда.

Франциянинг трансферларга ихтисослашган нуфузли нашри – les-transferts.com портали ҳам ушбу клубнинг Аббосбек Файзуллаевга трансферига эътибор қаратаётганини тасдиқлади.

- Аббосбек Файзуллаев 22 ёшидаёқ халқаро миқёсда катта тажриба тўплашга улгурган. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 35 та учрашув ўтказиб, 9 та гол урган.

Унинг техник маҳорати “Страсбург” ҳужумига янада кўпроқ ижодкорлик олиб кириши мумкин. Файзуллаев асосан ўнг қанотда ҳаракат қилади. Унинг рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиш ва голли вазиятлар яратиш маҳорати ҳам муҳим афзалликларидан бири ҳисобланади.

Шу тариқа, “Расинг Страсбург”  унинг ёшлиги ва юқори салоҳиятидан фойдаланиши мумкин.

Бироқ, “Страсбург” раҳбарияти учун вазият осон эмас. Аббосбек Файзуллаевнинг “Башакшеҳир” билан шартномаси 2030 йилнинг июнигача амал қилади. Шу боис Туркия клуби музокараларда жуда кучли позицияга эга.

Франция клуби футболчининг трансферини амалга ошириш учун, эҳтимол, “Башакшеҳир”ни қаноатлантирадиган жиддий таклиф билан чиқишига тўғри келади.

Файзуллаев жорий мавсумда ўз клуби сафида аллақачон учта учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, янги мавсум бошланганидан бери битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Сўнгги хабарларга кўра, “Расинг Страсбург” раҳбарияти бу борада муайян қадамларни ташлашни бошлаган. Эльзас вилояти клуби Сирдарё вилоятида туғилган футболчини ўз сафига жалб қилиш учун дастлабки ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Музокараларнинг тезлаштирилаётгани “Страсбург”нинг ёш ўзбек вингерига бўлган қизиқиши жиддий эканини кўрсатади. Клуб трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужум чизиғини кучайтиришга қатъий бел боғлаган.

Файзуллаев билан боғлиқ вазият тез орада янги босқичга чиқиши мумкин. Келгуси музокаралар ушбу трансфер эҳтимолининг тақдирини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади, - деб ёзмоқда  les-transferts.com портали журналисти Йохан Боден.

Роналду: Ҳусанов юртдошларининг билан икки марта ўйнайман!

Учрашув куни ва жойи аниқ! Россия Ўзбекистон билан ўйинни кутяпти

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Беҳруз Каримовни олган “Лугано” ўзбекларга мурожаат қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!