Ҳусанов бўйича муҳим маълумот

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” янги мавсумдаги илк расмий учрашувини Англия Суперкубоги учун мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Арсенал”га қарши ўтказиб, рақибга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Янги бош мураббий Энцро Маресканинг дебюти аламли мағлубият билан бошланди. Ушбу учрашувни томоша қилган “Сити”нинг аксарият мухлисларини нега италиялик мутахассис ўтган мавсумда “шаҳарликлар”нинг энг зўр марказий ҳимоячиси бўлган Абдуқодир Ҳусановни ўнг қанотга ўтказиб юборгани қизиқтирди.

Шу ҳафта охирида Англия Премьер-лигаси бошланиши олдидан англиялик футбол экспертлари Энцо Маресканинг қарорлари ва ечимларини таҳлил қилишга эътибор қаратмоқда.

Нуфузли манба – esteemedkompany.com сайти “Манчестер Сити”даги таркиб билан боғлиқ вазиятни қуйидагича ёритди.

- “Манчестер Сити” раҳбарияти ва мураббийлар штаби “Борнмут”га қарши Премьер-лига биринчи тури учрашуви арафасида футболчиларнинг жисмоний ҳолатига алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Арсенал”га қарши Англия Суперкубоги баҳсида, яъни “Сити”нинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган учрашув олдидан Матеуш Нуньеш захирадагилар рўйхатига киритилган эди.

Бироқ “Манчестер Сити”нинг ўнг қанот ҳимоячиси ўйин олдидан ўтказилган қизиб олиш машғулоти вақтида жароҳат олди. Натижада унинг майдондаги ўрнини Абдуқодир Ҳусанов ва захира ўриндиғидаги жойини Витор Рейс эгаллади.

Бу маълумотларни The Sun нашри журналисти Оли Гамп ҳам тасдиқлади ва  португалиялик футболчига жамоа тиббий штаби ёрдам кўрсатгани ва унга ҳатто таскин беришга ҳам тўғри келганини таъкидлади.

Нуньеш Борнмутга қарши ўйнай оладими?

“Манчестер Ситида Нуньеш ушбу ҳафта машғулотларда қатнашишига умид қилинмоқда. Агар у жамоавий машғулотларга қайтса, бу унинг Борнмутга қарши баҳсда майдонга тушишга тайёрлигини англатиши мумкин. Нуньеш ҳозирда жамоа учун муҳим футболчилардан бири ҳисобланади.

Матеуш Нуньеш айни пайтда “Манчестер Сити”нинг асосий ўнг қанот ҳимоячисига айланган. У фаолиятини “Сити”да ярим ҳимоячи сифатида бошлаган бўлса-да, кейинчалик вазият тақозоси би лан ўнг қанот ҳимоячиси позициясига ўтиб, бу ерда ўзини яхши намоён этди.

Унинг ҳимоядаги ҳаракатлари, юқори тезлиги ва ҳужумларга фаол қўшила олиши жамоа учун муҳим аҳамиятга эга.

Абдуқодир Ҳусанов яна ўнг қанот ҳимоясига айланиши мумкин

“Арсенал”га қарши Суперкубок учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг асосий таркибида айнан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушди.

Бироқ у бу позицияда ўзини ишончли намоён эта олмагани қайд этилмоқда.

Агар Матеуш Нуньеш Борнмут”га қарши учрашувга тайёр бўлмаса, Абдуқодир Ҳусановнинг яна асосий таркибда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушиши эҳтимоли юқори.

Ҳозирча Нуньешнинг қандай жароҳат олгани номаълум. Бироқ унинг жароҳати жиддий эмаслигига умид қилинмоқда, чунки бош мураббий Энцо Мареска 2026/2027 йилги мавсумнинг илк ҳафтасида барча асосий футболчиларини соғлом ҳолатда кўришни истайди, - деб ёзди esteemedkompany.com сайти эксперти Адам Марретт.

Таъкидлаш лозимки, Абдуқодир ўтган мавсумни ҳам асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида бошлаган ва жароҳат олиб сафдан чиққунича бу позицияни ўзиники қилиб олган эди. Бироқ ўзбек футболчисининг йўқлигида Матеуш Нуньеш бу позицияни қайтариб олди.

Абдуқодир Ҳусанов эса, майдонга қайтганидан кейин ўша пайтда “Сити” жиддий кадрлар танқислигига дуч келган ҳимоя марказига қайтарилди ва мавсум охиригача бу позицияда ўта ишончли ўйнади. 22 ёшли футболчи мавсумни “Манчестер Сити”нинг энг яхши уч футболчисидан бири сифатида якунлади.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси: Бу аъло янгилик!

“Топ-5” лига клуби Файзуллаев трансферини тезроқ якунламоқчи

Роналду: Ҳусанов юртдошларининг билан икки марта ўйнайман!

Учрашув куни ва жойи аниқ! Россия Ўзбекистон билан ўйинни кутяпти

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Беҳруз Каримовни олган “Лугано” ўзбекларга мурожаат қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!