Мбаппе: Мен сеҳргар эмасман. Бу саволларни клубни қурадиган одамлардан сўраш керак
Килиан Мбаппе ПСЖ раҳбарларидан клуб нима учун Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмаслигини сўрашини таклиф қилди.
"ПСЖга (Чемпионлар лигасини ютиш учун) нима етишмаётганини билмайман, бу мен учун савол эмас. Биз қўлимиздан келганини қилдик. Буни жамоани йиғадиган, ишни ташкил қиладиган, шу клубни қурадиган одамлардан сўраш керак.
Мен ўз ишимни қўлимдан келганича бажаришга ҳаракат қиламан. Бу мавсумда клуб учун қирққа яқин, миллий терма жамоа учун ҳам ўнлаб гол урганман. Мен кетма-кет бешинчи йил Лига 1нинг энг яхши футболчиси ва энг яхши тўпурари бўлдим.
Чемпионлар лигасида, афсуски, “Бавария”га қарши биринчи ўйин олдидан жароҳат олдим, жавоб ўйинида эса ожиз қолдик. Лекин гуруҳ босқичида назаримда энг муҳим ўйинчи бўлдим.
Мен ўз меъёрларим бўйича яхшироқ иш қила олардим, лекин сеҳргар ҳам эмасман. Қолган футболчилар ҳам борларини берди, - деди ПСЖ форварди "France Football" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар