"Бавария"да "В" режа хам бор

Бу ёзда "Бавария" марказий ҳужумчи сотиб олмоқчи. "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн асосий номзод бўлиб турибди. Агар Кейн трансфери ўхшамаса, "қизиллар" "Б" режани ҳам тайёрлаб қўйган. "SportBild" нашри хабарига кўра, Бундеслига гиганти муқобил вариант сифатида "Манчестер Сити" футболчиси Хулиан Альваресни танлаган.

Манбага кўра, "Бавария" 23 ёшли Альваресни 2023/2024 йилги мавсум учун ижарага олиши мумкин. Бу аргентиналик учун қизиқарли вариант бўлиши мумкин, чунки у ҳозир Эрлинг Холанднинг соясида қолиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Хулиан Альварес Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионига айланганди.

Comments

You must be logged in to commet!