Тезкор! "Ал Иттиҳод" "Сепахон"га баҳсда майдонга тушишдан бош тортди

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Сепахон" - "Ал Иттиҳод" ўйини номаълум муддатга қолдирилди. Саудияликлар мезбонлар стадионида ўйнашдан бош тортди. Бунга сабаб қилиб майдон четидаги собиқ эронлик Қосим Сулаймонининг бюсти қилиб кўрсатилмоқда. Ҳозирча расмий изоҳлар йўқ. 

photo_2023-10-02_22-28-10

Маълум бўлишича, "Ал Иттиҳод" футболчилари стадионни тарк этиб бўлган. Мазкур беллашув соат 21:00да старт олиши керак эди. 

Инсайдерларнинг хабар беришича, ушбу воқеадан сўнг Саудия жамоаси 3 очкони қўлга киритиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!