ЎФА Эрон ва Япония футбол ассоциациясини ортда қолдириб, Осиёда тенгсиз деб топилди!
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “АФC Аннуал Аwардс” йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Қувонарли томони, Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Осиёнинг турли футбол тадбирларига мезбонлик қилди ҳамда ўзаро лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, тарихда илк бор U23 ва U20 Осиё чемпионатлари, шунингдек, ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котиблари конференсияси мамлакатимизда ўтказилди. Қитъа миқёсидаги турли саралаш баҳслари, клублар ўртасидаги турнирлар, аёллар футболи, CAFA мусобақаларида ЎФА фаоллик кўрсатди. Ушбу саъй-ҳаракатлар ОФК томонидан муносиб эътироф этилди.
Мазкур номинацияда Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси номзодлари кўрсатилган эди.
Фикрлар