Расман! "Тоттенхэм" руминиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди
"Тоттенхэм" расмий саҳифаси орқали "Женоа"дан Раду Дрэгушинни сотиб олганини маълум қилди.
Руминиялик ҳимоячининг трансфери "шпорлар"га умумий 30 миллион еврога тушди. Футболчи билан эса 6 йиллик шартнома имзоланди. Шунингдек, Жед Спенс ижара асосида "Женоа" сафига кўчиб ўтди.
Маълумот учун, генуяликлар Дрэгушинни ёзда "Ювентус"дан 5 миллион еврога сотиб олганди. Радуга "Бавария" ҳам жиддий қизиқиш билдирганди, лекин у биринчи бўлиб "Тоттенхэм" таклифини қабул қилгани учун Лондонга йўл олишга қарор қилди.
Фикрлар