Жалолиддин Машарипов: Шомуродовнинг йўқлиги билинди!

Осиё кубоги 1-тури доирасида Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг Жалолиддин Машарипов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Ўйлашимча, бугун 60 фоиз ўзимизни кўрсата олдик. Чунки биринчи ўйинни босими ҳалақит берди. Биринчи ўйинда камроқ хато қилиш керак деган нарса ҳаммада бўлди. Шунинг учун биринчи бўлимда ҳужумларимиз яхши бўлмади. 

Иккинчи таймда олдинга ўтиб таваккал қилишни бошлаганимиздан сўнг бизда вазиятлар бўлди, бироқ булардан фойдалана олмадик. Элдорнинг йўқлиги ҳам билинди. Чунки ҳужумда ўйнаган Остон ҳам яққол ҳужумчи эмас ва бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. 

Сурия майдонга дуранг учун чиққани билинди, фақат ҳимояда ўйнади. Бу ҳам Купернинг тактикаси - 11 киши ҳимояда ётиб олади. 

Нима учун биз ўйин услубини эртароқ ўзгартирмадик? Бизда вариантлар бор эди. 

Мураббий сал эҳтиёткорликни ўйлади биринчи ўйин бўлгани учун. Нимага деганда ҳали олдимизда ўйинлар бор. Кейинги ўйинни ютсак, тўрт очкомиз бўлади. Узун турнирда битта ўйинни кўриб хулоса қилиш хато. Футболчиларнинг потенциали ўйиндан ўйинга очилиб боради. Кейинги ўйинлар унақа бўлмайди. Бу энг ёмон ўйинимиз бўлди. 

Кийиниш хонасида футболчиларнинг руҳий ҳолати жуда зўр ва бундан умуман муаммо йўқ. Биринчи ўйинни босими бўлди, холос. 

Кейинги учрашувга 35 мингга яқин ҳиндистонлик мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. Бу босимга терма жамоамиз қанчалик тайёр?

Бизда 36 миллион мухлис бор ва шуни ўзи етади", - дея жавоб берди термамиз сардори. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alsher
14/01/2024 09:39
Afsus òyinda agresiya yòq maģlubiyatga teng durang bòldi Shomurodov yòqligi bilindi (futbolda bir kishiga boģlanib qolmaslik kerak ) deyishadi . Bu xato fikr usha bir kishi òyinni tubdan òzgartiradi xuddi qòmondon singari Mayli birichi òyin tushunaman lekin usha birinchi òyin jamoani keyingi bosqichini hal qilib beradi
&
Liverpool-Afzal
14/01/2024 09:25
Машариповни вакти утди, энди факат Аббосни тушуриш керак асосийда
.... ....
14/01/2024 07:50
Xazim qibomayopti bunaqa sharmadagarchilini!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
Esiz shuncha vaqt, mablag', ketkazilgan asablar!!!!!!!!!!!!!!!!!!
&
Rescara
14/01/2024 07:46
Сайфиев, Машарипов умуман тушмаларинг.
Шоим Зарипов
15/01/2024 07:45
Усирок кутга арпа уни бохона нима бир катта давлат бир уйинчига караб колганми уйинничикмаганига мураббий таркиб танлашда хато килди уйинчилар умуман жон койитишмади агар шу уйинибулса Хиндистон камида 3та гол уради таркибдан Сайфиев Машарипов Урунов булар жой олмаслиги керак ёшларни куйиш керак Файзуллаев Абдурахматов Абдухоликов Шахбоз Умаров булар уйинни ёндиради.
&
Рахим
14/01/2024 15:58
Яша Жалол
&
Dili
14/01/2024 14:52
Энди майли утдию худо хохласа кейингси галаба булади.Умуман уйнамади .хеч ким туп юриш бизда битта момент бумадия сурия эмас силар тушдиларинг дуранг учун
Abdushukurov Odilbek
14/01/2024 14:25
Mayli, birinchi o'yin tushunamiz. Endi tarkib to'g'ri tanlab xatolarni tuzatsak va o'yinni kuchaytirsak Avstraliyani ham yuta olamiz. Lekin, ular ham Suriya kabi qarshi hujumda o'ynasa bormi, bizga juda qiyin bo'ladi.
Pardayev Shavkat
14/01/2024 09:52
"Боллада айб йўқ", ҳамма гап Катанецда. Таркибни хато танлаган.
&
Тулкинбой
14/01/2024 08:25
Машарифов Саефиев умуман уйнолмади уларни кейинги уйинга туширмаслик керак
&
Uzbek ligion
14/01/2024 07:32
Oston umuman uynolmadi, urtacha futbolchida.
.... ....
14/01/2024 01:53
futbalistlayam kashpirovski bopketvotide!!!!