Жон Жонс орзу қилган учта рақиби кимлигини айтди
Оғир вазн(120,2 кг) тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс(27-1-1 N/C) жанг қилмоқчи бўлган рақибларини маълум қилди. Ушбу рўйхатга промоушеннинг вақтинчалик оғир вазндаги чемпиони Том Аспиналл(14-3), шунингдек, ушбу вазнда промоушеннинг икки собиқ чемпиони Миочич(20-4) ва Нганну(17-3) киради.
“Ўйлашимча, ҳозир мухлислар кўришни хоҳлайдиган жанглар кўп. Аспиналл ва Фрэнсис Нганну билан бўлган жангларим жуда шов-шувли бўлади. Стипе билан жангим эса энг содиқ мухлислар учун совға !!! Аммо, хаммаси қандай бўлишини билмайман. Мен дастлаб, Стипе Миочич, кейин Том Аспиналл ва Фрэнсис Нганну устидан ғалаба қозонмоқчиман", - деди Жонс PFL ва Bellator нинг илк қўшма турниридан сўнг берган интервьюсида.
Фикрлар