Пауло Коста Ҳамзат Чимаевни қўрқоқликда айблади
UFCнинг ўрта вазн (83.9 кг) тоифасидаги жангичси бразилиялик Пауло Коста (14-3) Хамзат чимаев(13-0) ҳақида гапирди.
“Чимаев югуришни тўхтатиши керак. Узоқ вақт давомида бу йигит бизнинг жангимиздан қочмоқда. У осон жангларни хоҳлайди. У мен ва Роберт Уиттакер каби йигитлар билан жанг қилишдан қўрқади. У кураш, жиу-житсу ёки грепплинг билан шуғулланмайдиган йигитлар билан жанг қилишни хоҳлайди", - дейди Коста.
Эслатиб ўтамиз, Коста “UFC 298” турнирида Роберт Уиттакер (25-7) билан жанг қилиб, очколарга кўра, имкониятни бой бериб қўйганди.
Фикрлар