Шомуродовни трансфер қиламиз!

Италия футболини ёритиб бораётган CENTOTRENTUNO.COM сайти “Кальяри” мухлислари ўртасида Элдор Шомуродов бўйича сўровнома ўтказди. Футбол ишқибозларидан ўзбек легионерини тўлиқ трансфер қилиниши бўйича ўз муносабат билдиришлари сўралди.

CENTOTRENTUNO.COM сайти экспертлари сардиниялик мухлисларнинг ҳамюртимизга бўлган муносабати кескин ўзгарганини таъкидламоқда.

- Шомуродов икки ойдан кўпроқ майдондан ташқарида қолгани муаммо  туғдириши таҳмин қилинганди. Бироқ Элдор кутилмаган ишга қўл уриб, “Кальяри”ни хавфли ҳудуддан узоқлаштирган асосий фигурага айланди. Сўнгги учрашувлардаги учта голи, битта ассисти ҳамда фаол ўйини шундан далолат бермоқда.

Бир неча ой олдин эса клубда Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш истаги йўқ эди. Энди бу трансфер долзарб аҳамият касб эта бошлади. Шунинг учун таҳририятимиз бу футболчини “Рома”дан тўлиқ трансфер қилиш борасида мухлислар ўртасида сўровнома ташкил қилди.

Албатта, бу трансфер амалга оширилиши учун “Кальяри” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиши шарт. 19 апрель куни якунланган сўровнома натижалари маълум бўлди, - деб ёзди centotrentuno.com сайти.

Манбада келтирилишича, овоз берганларнинг аксарияти Элдор Шомуродовни “Кальяри”да қолишини истамоқда. Лекин бу гуруҳ иккига бўлинган.

Овоз берганларнинг 67 фоизи “Рома” ва “Кальяри” клублари ўтган ёзда ўзаро келишиб олган суммани ўзгартириш лозим, деган таклифни билдирди. Сардинияликлар Шомуродовни ижарага олганида бир мавсум учун 1 миллион евро тўлаган. Трансфер тўлиқ амалга оширилиши учун яна 9 миллион евро атрофида қўшимча пул тўланиши керак. “Рома” Шомуродовни қиммат баҳолаш орқали ҳужумчига 2021 йили ёзда сарфланган 18 миллион евронинг маълум бир қисмини ғазнага қайтаришни мўлжаллаган.

Сўровномада қатнашганларнинг 27 фоизи ўзбек легионерини “Рома” белгиланган суммага трансфер қилишни маъқуллаган ва Шомуродов бу харажатларни оқлашига ишонч билдирган.

Қолган 6 фоиз респондент Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорига кўрсатган хизматлари учун миннатдорлик билдириб, клубдан кетишига рухсат бериш керак, деган ғояни илгари сурган.

Экспертлар Элдор Шомуродов кейинги бир ой ичида мухлислар фикрини кескин ўзгартириб юборганини таъкидламоқда. Қолаверса, “Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери ҳам ҳужумчимиздаги ижобий ўзгаришларни тасдиқлади.

- Шомуродов тезкор, сифатли ва мақсад сари интиладиган ўйинчи. У ўз даражасига қайтди, - деди Клаудио Раньери.

“Кальяри” ва Элдор Шомуродов ўзаро ҳамкорлик масаласини мавсум якунланганидан кейин муҳокама қилади.

ЦСКАнинг икки футболчиси Европага кетишга тайёр. Улар кимлар?

Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди (фото)
Файзуллаев рейтингда пешқадам!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Komil Xorazmiy
19/04/2024 22:41
шома ювентус га камида 1 гол уришинг керак бу сен учун жуда мухум