Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди (фото)

Жаҳон футболи тарихида ўз ўрнига эга бўлган Клаудио Раньери ёқимли мукофот билан тақдирланди.

“Кальяри” бош мураббийига “Жентльмен бош мураббий” мукофоти топширилди.

72 ёшли мутахассисга бу соврин 2022-2023 йилги мавсумдаги фаолияти учун берилди. Ўшанда Раньери шогирдлари А Серия йўлланмаси учун ўтказилган ҳал қилувчи баҳсда “Бари”ни мағлуб этган эди.

Клаудио Раньери беллашувдан кейин дарров  мухлисларга мурожаат қилиб, жамоанинг ғалабасини рақибни таҳқирламаган ҳолда нишонлашни сўраган эди.

Тажрибали устоз айнан мана шу ҳаракати учун нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди.  

Айни пайтда “Кальяри” А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун яхши имкониятга эга. Ҳал қилувчи паллада Элдор Шомуродов голлари, паслари ва фаол ўйини билан жамоасига катта фойда келтиряпти.

Клаудио Раньери узоқ вақт формасини тиклаган ва кейинчалик жароҳат олиб бир неча ойга сафдан чиққан Элдор Шомуродовни яна ўз даражасига кўтарилишини сабр билан кутди ва легионеримизга ўзини кўрсатиш учун имкон берди.

Италиялик мутахассис жаҳон футболи мураббийлар орасида ўз интизоми, босиқлиги, ўз футбол услубига эга экани, ўйинчилар билан яхши муносабатини сақлаб туриши каби фазилатлари учун қаттиқ ҳурмат қилинади.

Клаудио Раньери профессионал даражадаги мураббийлик фаолиятини 1988 йили ҳозирги жамоаси “Кальяри”дан бошлаган. Унгача “Вигор Ламеция” ва “Путеолана” каби қуйи лига жамоаларида ишлаган.

Кейинчалик Раньери Италия, Испания, Англия,  Франция, Греция каби мамлакатларда жами йигирмага яқин жамоаларни бошқарди.

Таниқли мутахассис ҳозирги “Кальяри” унинг клублар миқёсидаги мураббийлик фаолиятида сўнгги жамоаси бўлишини айтган.

Файзуллаев рейтингда пешқадам!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
18/04/2024 23:00
Шомуродов устози..Хахаха.. ранери мукофот олди деса бўлмайдими. shomurod. uz пахтаниям шомуродни чотидан қайта қайта эмаклаб ўтиб қўманглар. Уят бўлади.