Тимур Кападзе: "Ҳар доим биринчи ўйинлар қийин кечади"
Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Қувайт - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда ҳамюртларимиз 5:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Учрашувдан сўнг Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.
"Барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Муҳим ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. Қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга раҳмат айтаман.
Ўтказилган 2 ўйиннинг фарқи
Ҳар доим биринчи ўйинлар қийин кечади. Бугун ҳам осон ўйин бўлгани йўқ. Рақиб ҳимояда яхши ҳаракатланди. Бироқ биз ҳам етарлича қаршилик кўрсатиб ғалаба қозондик. Эндиликда кейинги учрашувларга эътиборимизни қаратиб, тайёргарликни давом эттиришимиз керак.
Вьетнамга қарши ўйин ва кейинги босқич ҳақида
Биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Барча футболчилар ўйинга тайёр бўлади. Ишлашда ва тайёргарлик кўришда давом этамиз.
Кейинги босқичда ким билан ўйнашимиз - буни албатта вақт кўрсатади. Насиб бўлгани бўлади. Бизнинг ўз мақсадимиз бор, шу йўлда тайёргарликни давом эттирамиз", - деди термамиз устози.
Фикрлар