“Реал” Клоппнинг энг зўр шогирдини олмоқчи
“Қироллик клуби” келаси ёз таркибини янада кучайтириш учун футболчи танламоқда.
Аслида мадридликларнинг таркиби жуда қудратли. Бироқ келажак учун янада мустаҳкамланиши керак бўлган позициялар бор. Хусусан, “Реал” анчадан бери ўнг қанот ҳимоясига номзод қидиряпти. Ёши ўтиб қолган Дани Карвахаль ҳар доим ҳам кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти.
Todofichajes нашри журналистлари мадридликлар “Ливерпуль” ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдга харидор бўлаётганини ёзди.
25 ёшли футболчи клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2016 йилдан бери Юрген Клопп қўл остида асосий жамоада ўйнаб келмоқда.
Трентнинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Шуни инобатга олиб, мадридликлар ҳимоячини 60 миллион еврога трансфер қилмоқчи. Ёзда бош мураббий Юрген Клоппнинг клубдан кетиши бу трансферни амалга ошириш имконини кўтаради.
Фикрлар