Ё у ёққа, ё бу ёққа! Саралашни қандай ҳолатда давом эттиришимиз учун муҳим бўлган ўйин
Қатарга қарши баҳс ЖЧ йўлланмаси учун стратегик ўта муҳим аҳамият касб этади. Уч хил натижа бизни саралашдаги кейинги ҳаракатларимизга тўғридан-тўғри таъсир қилади.
Ғалаба - саралашнинг қолган ўйинларида чуқур ҳимоя орқали бехато ўйнашни ўзи йўлланма учун кифоя бўлади. Бу йўлланманинг 90 фоиз ҳал қилиш дегани.
Дуранг - КХДР ва БААга қарши меҳмондаги ўйинларда таваккал қилишга ундаши мумкин. Бу йўлланмани 70 фоиз ҳал қилиш дегани.
Мағлубият - Ишни сўнгги тургача етиб бориши, Теҳрондаги баҳсда очко олишга интилиш ва КХДР ва БААга қарши ўйинларда 6 очко ишлашга мажбур бўламиз. Бу йўлланма учун имкониятимиз 55 фоизга тушиб кетди дегани.
Жамоа ўйин стратегияси:
- Бугунги Қатар учун энг ноқулай схемалардан бири 5-4-1 (ҳужум чоғида 3-4-3) бўлиб, буни "оқ бўрилар" яхши ўзлаштирган. Хурсанд қиладиган томони, бу баҳсда Тинтин Маркес шогирдалари "риск" қилишга, олдинга ўтишга мажбур. Бу эса, ҳужум учлигимиз учун ўйин давомида бош зоналар бўлишини англатади. Рақиб жарима зонасидаги кескинлик ва сўнгги зарба орқали улар ўйинни ютиб беришлари мумкин.
- Баҳсда асосий оғирлик марказдаги Ҳамробеков/Шукуров тандемига тушади. Улар, тўпни назорат қилишга одатланган рақибни марказда муносиб кутиб олишлари ва биринчи имкон бўлиши билан қарши ҳужумни айнан 2 зонада бошлаши керак. Яккакурашлар билан биргаликда, биринчи пасни тўғри ижро этиш жуда муҳим.
- Рақиб аввалги мураббий қўл остида иккинчи бўлимларда ( умумий ҳисобда 8 та гол ўтказиб юборган) жуда ёмон ўйин кўрсатмоқда. Бу концентрация ва иштиёқни йўқолиши билан боғлиқ. Биз мудофаада илк сониялардан бехато ҳаракат қилишимиз шарт. Айниқса, ҳимоячилар тўпни Қатарнинг эрта прессингидан олиб чиқиб кетишида йўқотмаслиги жуда муҳим.
Рақибга қўл келиши мумкин бўлган омиллар:
- Биринчи навбатда бизни йўқоридан Элдорга узун паслар билан олдинга ўтишга урунмаслигимиз керак. Қатар тўп назоратини қўлга олса, прессингда катта куч сарфлашга мажбур бўламиз. Қўшимчасига, улар тинимсиз босим қилиш орқали бизни 8-9 футболчимизни жарима майдончасига қамаб ташласа, тартибли мудофаада ҳам хатолар бўлади.
- Таркибдаги фарқни юзага келтирадиган ҳужумчиларнинг бор эканлиги.БААдан фарқли ўлароқ, Қатарга яримта имконият гол уриш учун етарли бўлиши мумкин. Ҳужумчиларига қарши қанотларда 2/1 кўринишида ҳаракат қилишимиз лозим. Марказ эса, керакли паллада бизни олдинроққа чиқиб қўллаб-қувватлаш орқали рақиб босимини назорат қилиш имконини беради.
Йигитлар ҳаммасини ҳис қилиб турибди. Бугунги терма жамоа етакчилари учун бу карьерасидаги сўнгги имконият. Улар йиллар ўтиб набираларига, мундиалга йўлланма олган илк жамоа таркибида бўлганини айтиб беришга лойиқ йигитлар. Яратганни ўзи қўлласин.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Фикрлар