“Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади

“Барселона” бир неча йилдан бери молиявий муаммоларни ҳал эта олмаётгани таркибга жиддий таъсир ўтказмоқда.

Клуб хўжайини Жоан Лапорта клуб ғазнасига пул тушириш илинжида. Шу боис, раҳбарият бир неча клублар нишонида турган ҳимоячи Рональд Араухони ёзда сотиб юборишга тайёр.

Бу орқали каталонияликлар клуб тарбияланувчилари – Педри ва Гавини таркибда сақлаб қолишни режалаштирган.

Араухо 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳозирнинг ўзида “Манчесте Юнайтед” ва “Бавария” каби суперклублар уругвайлик ҳимоячи учун пул тикишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!