МЛС. Месси иккита гол ва ассист муаллифи бўлган ўйинда "Интер Майами" яна бир йирик ғалабани қўлга киритди

МЛС 10-турида "Интер Майами" "Нью Ингленд"га қарши ўйнаб, йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйинда Месси гол ва ассистлар бўйича дубль қилган бўлса, Суарес битта гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Бускетс ҳам битта голга ҳаммуаллифлик қилди. 

Ушбу ўйиндан кейин майамиликлар турнир жадвалида 21 очко билан биринчи ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!