Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон дербида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларга эга чиқди!
Футзал бўйича Осиё кубоги 3-ўрин учун ўйин доирасида Тожикистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди.
Асосий вақтларда 5:5 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Вакилларимиздан голларга Илҳом Ҳамроев, Элбек Тўлқинов, Меҳрож Худойбердиев, Ихтиёр Ропиев ва Акбар Усмонов муаллифлик қилди. Серияда эса ҳамюртларимиз зафар қучди - 3:1.
Маълумот учун, финал ўйини Таиланд ва Эрон терма жамоалари ўртасида кечади.
Фикрлар