Андре Виллаш-Боаш "Порту"нинг янги президенти этиб тайинланди!

Таниқли мутахассис Андре Виллаш-Боаш "Порту" клуби президенти этиб сайланди. У сайловларда 42 йил раҳбарлик қилган Пинто да Костадан устун келди. 

Фоизлар бўйича собиқ бош мураббий 80,28 фоиз овоз тўплади, рақибида эса бу рақамлар 19,89 фоизни ташкил қилди. Шу тариқа, АВБ 27 апрелдан ўз ишига киришди.

Маълумот ўрнида, Андре ўз вақтида "Порту", "Челси", "Тоттенхэм" каби топ клубларда бош мураббийлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!