Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" 1-ўрин билан гуруҳдан чиқди, иккинчи йўлланма "Қизириқ"га насиб этди

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Жайхун" ва "Шўртан" - "Қизириқ" учрашувлари якунланди. 

Тошкентда кечган баҳсда "Бунёдкор" ўта йирик 7:0 ҳисобида зафар қучди. Ғузордаги ўйинда эса кутилмаганда "Шўртан" Биринчи лига клуби "Қизириқ"га мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. 

Шу тариқа, 5 очкоси бор "Бунёдкор" ва "Қизириқ" плей-оффга йўл олди. Тўплар фарқига кўра "қалдирғочлар" пешқадамликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!