Парижга борамиз, Парижга! Ўзбекистон қийин ўтган беллашувда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ярим финалидан ўрин олган Индонезия - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
68-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада рақиб футболчиси Пратама Архан ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шунингдек, 84-дақиқада Ризки Рамадани Жасур Жалолиддиновга нисбатан ишлатилган фол учун қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари Осиё кубоги финали ва Парижга йўлланмани қўлга киритди.
- Осиё - ОФК U23 Осиё кубоги
- Ярим финал
Индонезия
Тугади
0
:
2
29.04.2024 19:00
Ўзбекистон
- H. Norchaev 68'
- Pratama Arhan 86'
Фикрлар