КХДР бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар деди? (Матбуот анжумани)

Эртага Жаҳон чемпионати саралаши доирасида КХДР - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтади. Учрашувдан олдин КХДР терма жамоаси бош мураббийи Син Йонг Нам ва футболчи Ҳан Кванг Сонг матбуот анжуманида иштирок этди.

 

"Биз эртанги ўйинда муваффақият қозонишимиз учун қўлимиздан келган барча имкониятни ишга соламиз. Бунинг учун етарлича тайёргарлик кўрдик. 

Учрашув билан боғлиқ барча тайёргарликни пухта бажардик. Учрашув давомида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларга мослашиш жуда муҳим. Шунингдек, рақибимизга алоҳида стратегиямиз мавжуд ва буни устида ишладик. Футболчиларимиз ўйинга тўлиқ тайёр. Ижобий натижага эришиш учун барча имкониятни ишга соламиз", - деди кореяликлар устози. 

"Ўзбекистонни чуқур ўргандик. Уларга қарши қандай ўйнаш кераклигини аниқлаб олдик. Шу сабабли эртанги баҳсда яхши натижага эришамиз деб ўйлайман. 

Ўзбекистонга қарши бириничи ўйинда кутилган натижага эриша олмадик. Ушбу муваффақиятсизликнинг сабабларини таҳлил қилиб, бу ўйинга чуқур тайёргарлик кўрдик. Эронга қарши беллашувдаги хатоларимизни Ўзбекистонга қарши такрорламасликка ҳаракат қиламиз", деди Ҳан Кванг Сонг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qaxramonjon
19/11/2024 00:59
Мана очик фикр ва мантик билан киска лунда жавоб